Академик Мирзиёд Мирсаидов Тошкент педиатрия медицина институтининг академик лицейида учрашув ўтказди
Бу учрашувда лицейнинг 100 га яқин ўқувчилар, лицей директори б.ф.д., проф. Ортигали Эшонкулов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессори, т.ф.д., Т. Мавлонов ва лицейнинг купгина еш укитувчилари қатнашдилар. Учрашувни лицей директори проф. О. Эшонкулов кириш сўзи билан очиб, академик М.Мирсаидовга сўз берди.
М.Мирсаидов Президентимизнинг ёшларга бўлган эътибори, уларга яратилаётган шароитлар тўғрисида гапирди. Уларни келажакда илм-фаннинг юқори чўққиларини эгаллаб, халк хужалигидаги ва медицинадаги янги ютуг ва технологияларни ўзлаштиришга чақирди. Ўқувчиларга келажакда давлатимиз равнақи учун фаол хизмат қиладиган, етук мутахасисслар бўлиб етишишлари учун ўқувчилар ўқитилаётган фанларни чуқур ўзлаштириши, тинимсиз меҳнат қилиши ва ҳар доим олдинга интилиши кераклиги ҳақида гапирилди.
М.Мирсаидов Президентимизнинг 22 декабр 2017 йилдаги Олий Мажлиси Сенати ва конунчилик палатаси депуталарига килган мурожатида, 2018 йилнинг январь ойида харбийлар билан учрашганда, 6-апрель Уз ФА усимликлар химияси институтида ва 2018 йилнинг май ойида Андижон вилоятида халк билан учрашганда хам ешлар масалисига алохида эътибор бериб, ешларга тегишли бир канча илгор ва яхши фикрларни айтганликлари тугрисида хам алохида тухтади.
Президентимиз айтган фикрларни амалга ошириш учун ёшларимиз тинмасдан меҳнат қилиб, яхши ўқишлари ва ҳар томонлама етук бўлиш учун эса чет тилларини билиши ва кўп китобларни ўқишга ҳаракат қилишлари керак деб таъкидлади.
М.Мирсаидов охирги вақтларда давлатимизда бўлаётган яхши ўзгаришлар ҳақида ва Президентимизнинг АҚШга сафарлари, ундан кейин Андижон вилоятидаги халк билан учрашувлари хакида ҳам қисқача гапириб утди. Шу билан бирга М.Мирсаидов бундай юксак академиклик илмий унвонга эришишида Президентимизнинг катта ҳиссалари борлигини, яъни Фанлар Академиясининг қайта тикланиши, Фанлар академияси ва сайлов низомларининг ўзгартирилиб, демократлаштирилганлиги ва бу галдаги академикликка сайлов объектив ва шаффоф ўтганлиги айтиб ўтди.
Ёшларимиз ҳам мукаммал билимлар олиб, илм даргоҳларида, ишлаб чиқаришда, медицинада ва фармцевтика сохаларида астойдил меҳнат қилсалар келгусида бундан ҳам улкан натижаларга эришиш имкониятлари мавжудлиги ҳакида ҳам гапириб, бугунги кунда илмий ходимларга Давлатимиз томонидан бўлаётган эътиборни, Президентимизнинг 5-апрель 2018 йилдаги маошларни ошириш тўғрисидаги қарори ва Фанлар академиясининг ўсимликлар кимёси институтидаги учрашувлари тўла тасдиқлашини айтиб ўтди.
Проф. Т.Мавлонов хам суз олиб укувчиларга манавият ва маърифат хакида ва биз кимни авлодларимиз буни хеч качон эсдан чикармаслигимиз кераклиги хакида гапирди.
Лицей ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан М.Мирсаидовга ва Т.Мавлоновга бир қанча саволлар берилди.
Учрашув давомида лицейнинг ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳам ўзларини анча эркин тутишиб, фаоллик кўрсатишди. Улар томонидан бир қанча саволлар берилди. Бу берилган саволлардан уларнинг кўп китоб ўқиганликлари ва ўз ёшларига қараганда анча юқори билимга эга эканликлари кўриниб турар эди.
Кейинрок лицейнинг укувчиларини эришган ютугларини куриб, бу лицейда Узбекистон гуллари укишига ишонч хосил килдик. Берилган саволларнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат бўлди, биз жахон олимпиадаларида катнашамиз, билимимиз хеч кимдан кам эмас, лекин жахон андозасига тугри келадиган лабораторияларимиз булмагани учун, олимпиадаларда амалий ишларни бажаришга кийналаяпмиз, шундай лабораторияларни бизнинг лицейимизда хам ташкил килиш мумкинми, келажакда олий ўқув юртларига кириш ва ундан кейин хам укишни давом этдириш учун нима қилиш керак, олим ва академик бўлиш учун нима қилиш керак деган саволлар билан бирга бошқа химия, биологияга, физикага тегишли хам бир қанча саволарни беришди. Сизни Президентимиз академик қилиб сайлади, сиз бу ютуқларга қандай эришганлигингиз ҳақида гапириб берсангиз, илмда кандай натижаларга эришгансиз, нечта доктор ва фан номзоди тайерлагансиз, кандай асарлар езгансиз деган ва бошқа бир қанча шунга ўхшаш саволлар берилди.
Шу билан бирга охирга вақтда ўқиган бадий асарларингиз ҳакида, келажакдаги режаларингиз ҳақида ва Нобель мукофоти олиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида гапириб берсангиз деб хам сўрашди. Ўқувчилар ва ўқитувчилар томонидан берилган барча саволларга М.Мирсаидов ва Т.Мавлоновлар тўла жавоб беришга ҳаракат қилдилар. Ўқувчилар узларини саволларга керакли жавобларни олганликлари- дан кейин уларнинг кайфиятлари кутарилганлиги яккол куриниб турар эди.
Учрашув қизиқарли тарзда, юқори савияда ўтди, бўлган учрашувни ўқувчилар кўтаринки руҳ ва катта ишонч билан қабул қилишди. Учрашув қатнашчилари ва шахсан лицей директори О.Эшонкулов мухтарам Президентимизга ёшларга яратаётган имкониятлари учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Бу ёшлар келажакда Президентимизга муносиб ўғил ва қизлар бўлиб етишишга ваъда беришди.
Кейинчалик лицей директори бизни бу лицейнинг укувчилари эришган ютуглари билан таништирганидан кейин биз бу лицейга келиб учрашув утказганимиздан ва бу лицейни укувчилари билан ташинганимиздан факат фахранишимиз кераклигига ишонч хосил килдик.
Бу лицейда Узбекистонни гуллари билим олишар экан. Ишончим комилки бу лицей укувчиларидан келгусида жуда улуг олимлар, докторлар ва академиклар чикади. Бу лицейда билим олаетган укувчилар мухтарам Президентимишни ишончини тула оклайди деган умиддамиз.
Буни сабаби лицей укувчилари жахон Олимпиадаларида катнашиб 41 та медал сохиб булишган экан бу медалларни 5 таси олтин колганлари кумиш ва бронза медалларидир. Бундан ташкари лицей укувчилари жахонда утказилган тОлимпиадаларда 100 га якин диплом ва сертификатлар олиб кайтишган.
Бу Олимпиадалар факат СНГ давлатларида утказилмаган, бу Олимпиадалар АКШ, Дания, Швеция, Таиланд, Корея, Сингапур , Туркия , Индонезия , Вьетнам ва бошка узок хориж давлатларида утказилган булиб бизнинг укувчиларимиз бу Олимпиадаларда голибликни кулга киритиб юртимзни байрогини баландларга кутаришга эришган. Бу Олимпиадаларда энг ривожланган давлатларнинг укувчилари бизнинг укувчиларимиз билан тенглаша олмаган .
2017 йилда жахон Олимпада голибларининг исми шарифини аймасдан утсак узимизни гунохкор хисоблаймиз. Бу жахон Олимпиадасида медал голиблари А.Махсумов (2 маротаба-Менделеев ва жахон Олимпиадаси голиби), А.Хакимов(2 маротаба-Менделеев ва жахон Олимпиадаси голиби), Д.Хакимбоева, Ким Ок Сумлардир. Сизларга хар доим омад ва бахт ер булсин . Ишончимиз комилки бундай катта мувофакиятларга эришган лицейлар на факат СНГ давлвтларида, бизнинг фикримизча жахонда хам булмаса керак. Бу лицейдан биз жуда хурсанд бўлиб, юқори кайфият билан, шундай ўқувчиларга билим бераётган мактаб директори б.ф.д.,проф. О.Эшонкуловга ва бу лицейни фидойи ўқитувчиларига шундай ешларни тарбиялаетганликлари учун бош эгиб, мингдан - минг раҳматлар айтиб қайтдик. Эсдалик учун учрашувда қатнашган фаол ёшлар билан расмга тушилди.